Чилонзор туманидаги Ritz-Carlton меҳмонхонаси қурилаётган ҳудудда мораторийга зид равишда 12 туп қимматбаҳо дарахт илдизи билан қўпориб ташлангани аниқланди. Экология қўмитаси табиатга 351 млн сўмдан ортиқ зарар етказилганини ҳисоблади. Тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилмоқда.