«Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиляпти, аммо компенсация вазирлик ваколатида эмас». ССВ раҳбари — «Док-1 Макс» иши ҳақида
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров «Док-1 Макс» иши бўйича суд ажрими чиққани, аммо компенсация масаласи вазирлик ваколатида эмаслигини билдирди. У жабрланган болаларга амбулатор ва стационар тарзда тиббий хизмат кўрсатилаётганини таъкидлади.