«Сўнгги пайтларда жуда мушкул ҳолатлар кузатилди». Адлия вазири — педофилларга умрбод қамоқ жазоси жорий этилаётгани ҳақида

Адлия вазири Акбар Тошқулов педофилларга умрбод қамоқ жазоси жорий этилаётганига муносабат билдирди. «Охирги йилларда кўп жиноятлар учун жазони либераллаштирдик, лекин ҳар қандай жазонинг мақсади жиноятнинг олдини олишдир. Сўнгги пайтларда жуда мушкул ҳолатлар кузатилди», — деди у.