Каттақўрғон туманидаги 7-сонли тергов ҳибсхонада сақланаётган 35 ёшли эркак вафот этди. ИИВга кўра, у шифохонага олиб кетилаётган вақтда ҳаётдан кўз юмган. Марҳумнинг ўлими 2-тип қандли диабетнинг оғир асоратлари сабабли юзага келгани айтилмоқда.