Март ойидан МИБ ходимлари боди камерадан фойдаланишни бошлайди

2026 йил мартида МИБнинг 224 та туман ва шаҳар бўлимлари боди камера билан таъминланади. Ходимлар уйдан чиқариш ё киритиш, «снос» каби томонлар қаршилигига учраш эҳтимоли юқори бўлган вазиятларда боди камерадан фойдаланади. Бюро вакилига кўра, бундан асосий мақсад нохуш ҳолатларнинг олдини олишдир.