Фарғона шаҳридаги учта боғчанинг 62 нафар тарбияланувчиси ўткир диарея ташхиси билан шифохонага ётқизилди. Вилоят ССБ ҳолатни тасдиқлади. Ота-оналарнинг сўзларига кўра, шифохоналар бемор болалар билан тўлган, масъуллар эса вазиятни жамоатчиликдан яширишга уринмоқда.