Ўзбекистонда қалбаки купюраларни сотишга бўлган иккита уринишга чек қўйилди. Навоийда 19,9 минг қалбаки долларни 14 минг долларга, Тошкентда эса 10 минг қалбаки доллар ва 15 млн сўмни 5000 ҳақиқий долларга сотишни режалаштирган фуқаролар ушланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилди.