Қирғизистон президенти Садир Жапаров кучишлатар тузилмаларининг кенг масштабли ислоҳотини эълон қилди. Унга кўра, бевосита давлат раҳбарига бўйсунувчи алоҳида Тергов қўмитаси тузилади, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) эса «собиқ КГБ каби ҳақиқий махсус хизматга» айлантирилади.