Бухорода аёлларни тунги клубга ишга жалб қилиб, фоҳишаликка мажбурлаган гуруҳ фош этилди

Бухородаги тунги клуб раҳбари Instagram орқали турли ҳудудлардаги аёлларни юқори маош ва раққосалик иши ваъдаси билан жалб қилган. Сўнг руҳий ва жисмоний тазйиқ орқали уларни фоҳишаликка мажбурлаган. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди. Бошқа алоқадор шахслар текширилмоқда.