Январда солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берган фуқароларга 3 млрд сўм мукофот пули тўланди

Январь ойида «Soliq» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 12 486 та мурожаат келиб тушган. 4782 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 3 млрд сўм мукофот тўланган.