2025 йилда омбудсман номига 1934 та мурожаат келиб тушган. Болаларга нисбатан зўравонлик бўйича 19 та жиноий, 26 та маъмурий иш очилган. Бола ҳуқуқлари бузилиши юзасидан 2 та огоҳлантириш, 6 та тақдимнома, 25 та хулоса ва 3 та суд ҳужжати устидан протест келтириш тўғрисида илтимоснома киритилган.