«Генофондга таҳдид». Болалар омбудсмани боғчаларга овқат етказиб берувчилар жавобгарлигини кучайтиришни таклиф қилди

Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова Фарғонада болаларнинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ вазият назоратга олинганини билдирди. Унинг айтишича, бундай ҳолатлар тизимли характерга эга, болалар овқатланишида қатъий сифат назоратини ўрнатиш ва етказиб берувчиларнинг жавобгарлигини кучайтириш зарур.