Техникум ўқувчиларига Work and Travel дастури учун рухсат берилади, йўлкира қоплаб берилади

Ўзбекистонда 2026 йилдан техникум ўқувчилари учун ҳам «Ишла ва саёҳат қил» (Work and Travel) дастури асосида олти ой давомида хорижда ишлаб, қўшимча даромад топиш имконияти яратилади. Бунда дастурда иштирок этувчи техникум ўқувчиларига йўлкира харажатлари учун ссуда ажратилади.