Ўзбекистонда ёш оилаларга ипотека ставкасининг 14 фоиздан юқори қисми қоплаб берилади

Ўзбекистонда ёш оилаларга ипотека ставкасининг 14 фоиздан юқори қисми бюджетдан қоплаб берилади. Шунингдек, «Янги авлод тадбиркорлари» дастури бошланади. Дастурни тугатган энг яхши минг нафар ёшнинг лойиҳасига уч йил муддатга 200 миллион сўмгача 7 фоизли ссуда берилади.