Фарғонада 60 дан ортиқ боғча боласи заҳарлангани ортидан жиноят иши очилди

Фарғона вилояти ИИБ учта боғчанинг 62 нафар тарбияланувчиси заҳарлангани бўйича жиноят иши очилганини маълум қилди. Хозирда вазият прокуратура ва бошқа идоралар билан биргаликда ўрганилмоқда.