Кубок ғолиблари аниқланди

Наманганда йиллик спорт мусобақалари тақвим режасига асосан Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ёзги Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спортнинг пневматик қуролдан ўқ отиш ва пара ўқ отиш турлари бўйича вилоят ҳокими кубоги учун мусобақанинг иккинчи босқичи ўтказилди.