Амалга ошмаган режа: Наманганда фуқарони қийноққа солган ИИБ ходимлари озодликдан маҳрум этилди

Суд Намангандаги 3 нафар профилактика инспекторини фуқарони қийноққа солишда айбдор деб топди. Улар ИИБ биносида фуқарони калтаклаб, қийнаган ва уни ҳуқуқбузар сифатида қаматишга уринган. Собиқ ходимлар турли йилларга (7, 6 ва 5 йилу 2 ой) қамалди. Gazeta суд ҳукми билан танишди.