Банк ходими 110 минг доллар талаб қилганликда гумонланиб ушланди

Ўзбекистондаги етакчи банклардан бирининг Амалиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари солиқ қарзини танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 110 минг доллар талаб қилгани аниқланди. У келишилган пулнинг 30 минг долларини олган вақтида тезкор тадбирда ушланди.