Ўзбекистон Афғонистондаги конларда геологик-қидирув ишларини бошлади

Uzbek Overseas Geology Company Афғонистон ҳудудида геологик-қидирув лойиҳасини амалга оширишни бошлади. Ишлар Муҳаммад-Жандагар, Шамар ва Аҳмадобод блокларида олиб борилиб, углеводород ресурслари, шунингдек темир ва мис конларини аниқлашга қаратилган.