АҚШ Ўзбекистон фуқароси ва унга алоқадор компанияга қарши санкциялар киритди

АҚШ Молия вазирлиги Ўзбекистон фуқароси Азизжон Мамашоев ва у ташкил этган Advance Security Solutions компаниясини санкциялар рўйхатига киритди. У эксплойтлар (бузиб кириш воситалари) брокери деб аталди ва ҳужумкор киберхавфсизлик фаолияти билан шуғуллангани айтилди.