Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан Рамазон ойида хориждаги ватандошлар учун ифторликлар ташкил этилмоқда. Тадбирлар 10 та давлатнинг 50 та шаҳрини қамраб олади. «Мақсад — хориждаги фуқароларни қўллаб-қувватлаш, айниқса, меҳнат мигрантлари ва талабаларга эътибор қаратиш», — деб таъкидлади ТИВ.