24 февраль куни Тошкент-Душанбе йўналишида илк давлат автобус рейси йўлга қўйилди. Рейслар ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари амалга оширилади, Тошкентга қайтиш чоршанба ва шанбага белгиланган. Автобус ётоқли бўлиб, сафар 15−17 соат давом этади. Чипта нархи 315 минг сўм.