Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташриф буюради

Шавкат Мирзиёев пайшанба куни Сурхондарё вилоятига ташриф буюради. Сафар дастуридан қатор соҳалардаги лойиҳалар билан танишиш ва ишга тушириш ўрин олган. Жума куни эса ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказилади.