Ўзбекистонликлар 28 февралда сайёралар парадига гувоҳ бўлади
Астрономия институти ўзбекистонликлар 28 февраль оқшомида сайёралар парадини кузатиши мумкинлигини маълум қилди. Қуёш тизимидаги 6 та сайёра — Меркурий, Венера, Нептун, Сатурн, Уран ва Юпитер иштирок этади.