Қўқондаги кўп қаватли уйда содир бўлган портлаш бўйича жиноят иши очилди. Ички ишлар вазири ўринбосари Рамазон Ашропов томонидан воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи тузилди. Тергов департаментига кўра, ҳодиса оқибатида мазкур уйда яшаган 19 ёшли фуқаро бетон қоплама босиб қолиши сабабли вафот этган.