Энерговазирлик Қорақалпоғистондаги газ заправкаларда чеклов ўрнатилмаслигини билдирди, «Ҳудудгаз» хабари ўчирилди

Энергетика вазирлиги Қорақалпоғистондаги метан заправкалар узлуксиз фаолият юритишини билдирди. Аввалроқ республикадаги газ заправкаларга чеклов киритилишини маълум қилган «Ҳудудгаз Қорақалпоғистон» хабарни ўчирди.