Мактаблар ўқув дастурлари халқаро ташкилотлар иштирокида тўлиқ қайта кўриб чиқилади

Боғча ва мактаблар учун ўқув дастурларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш бошланди. Мақсад — адолатли, ишончли ва халқаро миқёсда тан олинган имтиҳонлар билан баҳоланадиган, шунингдек, яхши тайёрланган ва юқори малакали ўқитувчилар томонидан амалга ошириладиган жаҳон даражасидаги таълим дастурини яратиш.