Ўзбекистон Адлия вазирлиги ноқонуний пойгалар учун жавобгарлик белгилашни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси тайёрланганини билдирди. Яқинда Тошкентда BMW M4 русумли автомобилни бошқарган мактаб ўқувчиси хавфли манёвр амалга ошираётганда ЙПХ инспекторини уриб юборганди. Ходим оғир жароҳат олган.