«Дори-дармон импорти — 2 млрд доллар, биз бу кўрсаткични камайтиришимиз керак» — Божхона қўмитаси раиси

Божхона қўмитаси раиси «импортни инвестицияга айлантириш» ва препаратлар сифати назоратини кучайтириш зарурлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 2025 йилда 803 млн долларли (40%) дори воситалари мамлакатга 25 дан 45 даражагача иссиқ ҳароратда, яъни ташиш шартлари бузилган ҳолда олиб кирилган.