Муқаддас Рамазон ойи кечаларида Жидда шаҳрининг тарихий ҳудуди меҳмонларни ҳақиқий Ҳижоз меҳмондўстлиги билан қарши олмоқда. Қадимий дарвозалардан кирган заҳотиёқ, халқ қўшиқлари садоси, анъанавий либосдаги йигит-қизлар табассуми ва дуолар муҳити сайёҳларни гўё ўтмиш бағрига етаклайди, деб ёзган ЎзА ҳамкори SPA нашри.