Март ойи бошида об-ҳаво баҳорий беқарор бўлиши кутилмоқда. Ойнинг биринчи ўн кунлигида Ўзбекистонга нам ҳаво массалари кириб келади, жойларда ёмғир ва қор ёғади. Ҳарорат +10…+15 даража атрофида бўлади. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда +12…+17 даражадан +23…+28 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.