Шайхонтоҳур туманидаги уйда юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони тўрт кишига етди. Аввал она ва икки фарзанди вафот этгани хабар қилинган эди. Уларни қутқаришга уриниб оғир куйган қайнота шифохонада вафот этди. Ёнғин 16 февраль куни Белтепа маҳалласида содир бўлган.