Саида Мирзиёева Тошкентдаги транспорт тизимини модернизация қилиш жараёнини назорат қилади

Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ПА раҳбари Саида Мирзиёевага тирбандлик муаммоларини ҳал этиш, экология ва жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳаларини тақдим этди. «Пойтахт учун ўта муҳим ва зарур бўлган ушбу лойиҳага муваффақият тилайман», — деди у.