Ўзбекистонда ягона солиқ ҳисобварағини жорий этиш режалаштирилмоқда. У барча солиқ ва тўловларни ягона ҳисобда жамлаб, жараёнларни соддалаштиради. Солиқ қўмитаси хабарига кўра, бу борада россиялик мутахассислар билан ўзаро тажриба алмашилди. Айни пайтда Ўзбекистон делегацияси Москвада бўлиб турибди.