Термиздаги халқаро савдо маркази ҳудуди 1 минг гектарга етказилади. Унда махсус прокуратура ва ички ишлар бўлимининг фаолияти йўлга қўйилади. Марказ ҳудудидаги товар савдоси ва хизматлар экспорт сифатида баҳоланади, уларга нисбатан қўшилган қиймат солиғи ноль ставкада қўлланади.