Ўзбекистонни Афғонистон ва Тожикистон билан боғловчи йўл 30 йил ичида илк бор таъмирланади

Президент Афғонистон ва Тожикистонга олиб борадиган, 30 йилдан бери таъмирланмаган магистрал йўлнинг қайта қуриш ишларини уч ойда бошлаш топшириғини берди. Қолаверса, темирйўлни электрлаштириш, Термиздан Истанбул ва Дубайга парвозларни йўлга қўйиш, вилоятга 125 та автобус олиб келиш режа қилинмоқда.