Президент ўз маслаҳатчиси Сума Чакрабарти билан «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини илгари суриш, 2026 йилдаёқ ЖСТга аъзо бўлиш режалари ҳамда Қазиб олиш саноатининг шаффофлиги ташаббусига қўшилиш имкониятларини муҳокама қилди. Шунингдек, Тошкент халқаро тижорат судини ташкил этиш ҳам режа қилинмоқда.