Жаҳон банки Марказий Осиё учун Сув-энергетика дастури (CAWEP) доирасида $3,2 млн грант ажратди. Маблағ МОда минтақавий электр энергияси бозорини яратиш бўйича дастлабки тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади. Грант январда тасдиқланган REMIT дастури мақсадларини амалга оширишга хизмат қилади.