Италиянинг Милан ва Кортина-д'Ампеццо шаҳарларида ўтадиган қишки Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон номидан икки нафар параатлет иштирок этади. Юлдуз Маҳмудова ва Фирдавс Худоятов гигант слалом йўналишида ўз маҳоратларини намойиш этади. Мусобақалар 6 мартдан 15 мартгача бўлиб ўтади.