UNICEF расмий сайтида Ўзбекистон ҳукуматининг таълим мазмунини тубдан янгилашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлари ҳақида мақола эълон қилинди. Мазкур нуфузли халқаро ташкилот манбаси бу гал Тошкентда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, UNICEF ҳамда Кембриж университети нашриёт ва имтиҳон маркази ҳамкорлигида ўқув дастурларини такомиллаштиришга бағишланган семинар тафсилотини ёритган.