Кўксаройда бошланган мулоқот ҳудудларда давом этмоқда

Маълумки, Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат ёшлари билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди. Учрашувда ёшлар ўз фикр ва таклифларини бевосита давлат раҳбарига етказиш имконига эга бўлишди. Суҳбат давомида илгари сурилган муҳим ташаббуслардан бири – ҳар пайшанба куни вазирлик, идора ва ҳокимликларда “Ёшлар куни”ни ташкил этиш таклифи бўлди. Бу ташаббус ёшлар билан ишлашни тизимли ва доимий асосга ўтказишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.