Таълимни молиялаштиришда глобал тажриба ўрганилмоқда

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакиллари Турин шаҳрида жойлашган Халқаро Меҳнат ташкилотининг ITC-ILO ўқув марказида ташкил этилган ўқув семинарида иштирок этди. Мазкур тадбир Италияда таълим соҳасини самарали молиялаштириш бўйича халқаро тажрибани ўрганишга қаратилди.