Сурхондарё Янги Ўзбекистоннинг жанубдаги мустаҳкам таянч устунига айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, йирик лойиҳалар билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 26-27 февраль кунлари Сурхондарё вилоятида бўлди.