Тошкентда BMW M4 автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юборган ўсмирнинг ҳаракатларида автомобилни олиб қочиш ҳамда ўлимга сабаб бўлган қасддан оғир тан жароҳати етказиш белгилари мавжуд. Бош прокуратура «ҳар томонлама, тўлиқ ва холис тергов» ҳамда «жазонинг муқаррарлиги» таъминланишига ваъда берди.