Сўм қадри ортиши экспортёрлар ойлик тушумларини пасайтирган бўлиши мумкин, лекин йиллик ҳисобда уларнинг импорт тўловлари, хорижий кредитлар ва ташқи қарзга хизмат кўрсатиш арзонлашган. МБ раиси ўринбосари Нодирбек Ачиловга кўра, бунга ижобий макроиқтисодий тенденциялар нуқтаи назаридан қараш керак.