Исроилдаги ўзбекистонликлар хавфсизлик чораларига жиддий эътибор қаратишга чақирилди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ушбу мамлакатдаги ватандошларни хавфсизлик чораларини кўришга чақирди. Фуқароларга шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни доимо ўзлари билан олиб юриш ҳамда яқинлари билан мунтазам алоқада бўлиш зарурлиги эслатилди. Исроилда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.