АҚШ ва Исроил Эронга зарбалар бера бошлади, Трамп кенг кўламли ҳарбий операция бошлаганини тасдиқлади

АҚШ ва Исроил шанба куни Эронга авиазарбалар йўллай бошлади. Теҳрон ва бошқа шаҳарларда портлашлар қайд этилди. Дональд Трамп Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлаганини тасдиқлади.