Эронга қилинган ҳужумларда ҳалок бўлганлар сони 200 дан ошди — Эрон Қизил ярим ой жамияти

Эрон Қизил ярим ой жамияти мамлакатга қилинган бугунги ҳужумлар оқибатида ҳозиргача 201 киши ҳалок бўлгани, 747 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берди. Аввалроқ Исроил бу зарбалар ЦАХАЛ тарихидаги энг йирик ҳаво операцияси бўлгани ва 200 га яқин қирувчи самолёт иштирок этганини эълон қилганди.