Япония Оролбўйида сув ресурсларини бошқаришни мустаҳкамлаш учун 4,6 млн доллар ажратди

Япониянинг 4,6 млн долларлик молиявий кўмагида БМТ Тараққиёт дастури Оролбўйида сув ресурсларини бошқаришни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳани ишга туширди. Ташаббус сувдан фойдаланиш самарадорлиги ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш, инклюзив барқарорликни таъминлашни мақсад қилган.