Доҳа аэропортида қолиб кетган 48 нафар ўзбекистонлик меҳмонхонага жойлаштирилди

Шанба куни Қатар ҳаво ҳудудининг ёпилиши оқибатида Тошкентга қайтаётган 48 нафар ўзбекисонлик Доҳа аэропортида қолиб кетди. Ўзбекистон элчихонаси уларни меҳмонхоналарга жойлаштирди. Идорага кўра, Яқин Шарқдаги воқеалар туфайли мамлакатдаги 600 га яқин ўзбекистонлик орасида жабрланганлар аниқланмади.